Ўзбекистон | 10:20 / 10.04.2024
3863
1 дақиқада ўқилади

Зомин қўриқхонасидан айиқ қочиб кетгани ҳақидаги хабарлар рад этилди 

Ижтимоий тармоқларда Зомин тоғ-ўрмон давлат қўриқхонасидан айиқ қочиб кетгани тўғрисида хабар тарқалди. Қўриқхона ходимлари сўзларига кўра, шу кеча-кундузда бу ҳудудда айиқнинг қочиб кетгани ҳолати кузатилмаган.

Ижтимоий тармоқларда Зомин тоғ-ўрмон давлат қўриқхонасидан айиқ қочиб кетгани тўғрисида хабар тарқалди. Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Зомин давлат қўриқхонасида айиқлар табиий равишда яшайди. Қўриқхона ходимларининг сўзларига кўра, шу кеча-кундузда бу ҳудудда айиқнинг қочиб кетгани ҳолати кузатилмаган.

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар ёлғон экани маълум қилиниб, аҳолидан ортиқча хавотирга тушмаслик сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид