Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ўз дипломатларининг Исроилда ҳаракатланишини чеклади
Чекловлар Эроннинг Исроилга ҳужум қилиш хавфи туфайли жорий қилинган. Маълумотларга кўра, Эрон яқин икки кун ичида Исроил ҳудудига ҳужум қилиши мумкин.
АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси Эрон таҳдидлари фонида ўз ходимларининг ҳаракатланишини чеклаб қўйди ва хавфсизлик нуқтайи назаридан Қуддус, Тел-Авив ва Бершебадан ташқарига чиқишни тақиқлади, деб хабар берди ВВС Британия медиакомпанияси 12 апрел, жума куни.
АҚШ Давлат департаменти вакили Мэтю Миллер журналистлар билан суҳбатда бундай эҳтиёт чоралари сабабларини ошкор қилмади ва фақатгина Қўшма Штатлар «Яқин Шарқдаги вазиятни ва айниқса Исроилга таҳдидларни диққат билан кузатиб бораётганини» айтди.
Бир кун аввал АҚШ президенти Жо Байден Эрон Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон консуллигида яқинда Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) қўмондонларининг ўлдирилганига жавобан Исроилдаги нишонларга зарба беришни режалаштираётганини айтган эди. Оқ уй раҳбарининг қўшимча қилишича, ушбу таҳдидлар нуқтайи назаридан Американинг Исроилни қўллаб-қувватлаши қатъий бўлиб қолади.
Эрон ҳужуми 24-48 соат ичида кутилмоқда
Американинг The Wall Street Journal (WSJ) газетасига кўра, Исроил яқин 24-48 соат ичида Эрондан тўғридан тўғри ҳужум кутмоқда. Тахминларга кўра, мамлакат жануби ёки шимолига ҳужум қилинади. Шу билан бирга, Axios ахборот ресурси манбаларининг қайд этишича, минтақадаги вазият кескинлашуви олдини олиш мақсадида Эрон ҳужуми чекланган бўлади.
1 апрел куни Исроил самолётлари Дамашқдаги Эрон консуллигига ҳужум қилди. ИИМКнинг етти нафар аъзоси, жумладан «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони генерал Муҳаммад Ризо Зоҳидий ва генерал Муҳаммад Ҳоди Ҳожи Раҳимий ҳалок бўлди. Шундан сўнг Эрон олий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий «сионистик режим жазоланишини» айтди.
7 апрел куни Хоманаий ҳарбий маслаҳатчиси Исроил элчихоналарининг ҳеч бири «энди хавфсиз эмас» деб таҳдид қилди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Исроил ҳар қандай жавобга тайёрлигини айтди. «Ким бизга зарар етказса ёки бизга зарар етказишни режалаштирса, биз уларга зарар берамиз», деб огоҳлантирди у.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:00 / 28.05.2025