Олтиннинг нархи биринчи марта унция учун 2400 доллардан ошди
Таҳлилчилар қимматбаҳо металл нархининг ошишини, жумладан, инвесторларнинг геосиёсий можаролар кучайиб бораётганидан хавотирлари ортиб бораётгани билан боғлашмоқда.
Олтин нархи 2400 долларга етди ва тарихий рекордини янгилади. Чикаго товар биржаси (CME) маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан 17:11 ҳолатига кўра, қимматбаҳо металл бир унция учун 2425,7 доллардан сотилган.
ActivTrades катта таҳлилчиси Рикардо Эвангелиста сўзларига кўра, Марказий банк харидлари ва хавфсиз активларга талаб ортиши фонида нархларнинг янада ошиши эҳтимоли бор. Экспертнинг фикрича, бунга инвесторлар орасида геосиёсий можаролар кучайиб бораётганидан хавотирнинг ортиши сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, бозорга Хитой иқтисодиётининг ўсиши таъсир қилган.
Олтин нархи ошиши Москва биржасида олтин қазиб олувчи компанияларнинг акциялари нархи ошишишга олиб келган. «Бурятзолото» акциялари энг юқори чўққисида 19 фоизга ўсиб, 2240 рублни ташкил қилган. «Селигдар» қимматли қоғозлари нархи максимал 5 фоизга кўтарилиб, 84,3 рублни ташкил этган. «Полюс»нинг котировкалари 4,9 фоизга ошиб, максимал 14 600 рублни ташкил этган.
Мавзуга оид
15:30 / 09.09.2024
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 39 млрд долларга етди. Бу – рекорд кўрсаткич
17:04 / 05.09.2024
Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ой энг кўп олтин харид қилган давлатлардан бири бўлди
12:09 / 25.08.2024
Олтин қимматлашди, Bitcoin нархи ҳам ошди – халқаро молия бозори шарҳи
16:50 / 20.08.2024