Ўзбекистон | 13:51 / 12.04.2024
2668
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Беларус ТИВ ўртасида маслаҳатлашувлар дастури имзоланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Минскда Беларус ташқи ишлар вазири Сергей Алейник билан учрашди.

Фото: Дунё

"Дунё" хабарига кўра, учрашувда кўплаб соҳалардаги ҳамкорликнинг ижобий суръати қайд этилди. Томонлар ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан тўғри мулоқотни мустаҳкамлашга кўмаклашиш ва иқтисодий алоқаларни сезиларли даражада кенгайтиришга келишиб олди.

Музокаралар давомида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025-йилларга мўлжалланган маслаҳатлашувлар дастури имзоланди.

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 11-12 апрел кунлари илк расмий ташриф билан Минскда бўлиб турибди.

Мавзуга оид