Тошкентда учта машина иштирокидаги ЙТҲда 3 киши жароҳатланди
Янгиҳаёт туманида кузатилган ЙТҲ оқибатида 3 нафар ҳайдовчи шифохонага олиб кетилган.
Янгиҳаёт туманида учта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Жорий йилнинг 11 апрел куни соат 21:50 ларда Янгиҳаёт тумани Қўрғонтепа 1-тор кўчасида Bestune, Cobalt ва Damas русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида 3 нафар ҳайдовчига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз”, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарида.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024