Ўзбекистон | 10:51 / 13.04.2024
8259
1 дақиқада ўқилади

Тошкент туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳрида бугун, 13 апрел куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

Фото: Тошкент шаҳар электр тармоқлари

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» хабарига кўра, бу истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида қилинади.

Қуйидаги ҳудудларда электр таъминоти ўчирилади:

  • Бектемир тумани: «Бектемир» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Учтепа туман: «Ўрикзор» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат  10:00 дан 17:00 гача;
  • Юнусобод тумани: «Тикланиш», «Катта Ҳасанбой», «Ҳасанбой», «Шарқ ҳақиқати» ва «Исломобод»  МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид