Жаҳон | 07:51 / 16.04.2024
24906
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Афғонистон 120 минг литрга яқин нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборди

“Толибон” 120 минг литрга яқин нефтни сифати паст бўлгани учун Ўзбекистонга қайтарганини маълум қилди.

Фото: Telegram / rtadari1

“Толибон” стандартлари миллий бошқармаси Ҳайратон портидан ҳажми 120 минг литрга яқин иккита нефт вагонларини Ўзбекистонга қайтарганини маълум қилди. 

RTA Dari нашри хабар беришича, бунинг сабаби сифатида нефт сифати пастлиги кўрсатилган.

Стандартлар миллий бошқармаси Шайх Абу Наср Фараҳий портидан Эронга яна 19 та паст сифатли нефт танкерини ҳам қайтарган.

Бошқарма афғон тадбиркорларидан мамлакатга сифатсиз товарлар олиб кирилиши олдини олишни сўраган.

Мавзуга оид