Ўзбекистон | 11:10 / 16.04.2024
4903
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Ўзбекистоннинг олтита ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Қайд этилишича, бунга 16-22 апрел кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабаб бўлади.
Шу боис республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиш хавфи эълон қилинади. Жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп тумани.
Мавзуга оид
18:37 / 08.11.2024
Фужи тоғига биринчи қор ёғди — бу 130 йилдан бери кузатилган энг кеч сана
07:40 / 06.11.2024
Қамчиқ довонида кўчки содир бўлди
09:48 / 23.09.2024
Жанубий Африкада кутилмаган қор туфайли транспорт ҳаракати издан чиқди
09:40 / 05.08.2024