Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways халқаро авиақатновларга рўйхатдан ўтиш вақтини ўзгартирди
Энди халқаро авиақатновларга рўйхатдан ўтиш вақти парвозга 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда тугатилади.
Тошкент халқаро аэропортида авиақатновлар сони ошиши ва йўловчилар оқими кўпайиши ҳисобга олиниб, рўйхатдан ўтиш жараёнига янги қоидалар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.
Қайд қилинишича, энди Uzbekistan Airways халқаро авиақатновларига рўйхатдан ўтиш вақти парвозга 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда тугатилади.
Парвозолди жараёнларидан ўтиш учун зарур бўлган қўшимча вақтни ҳисобга олган ҳолда, йўловчилардан аэропортга эртароқ етиб келиш сўралмоқда.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади
13:42 / 02.05.2025
"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди
13:49 / 12.04.2025