Жамият | 17:12 / 19.04.2024
3473
2 дақиқада ўқилади

“Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни” нишонланди

2023 йилда қозонхоналар қуриш, реконструкция ишлари,  иссиқлик тармоқлари реконструкцияси ва индивидуал иссиқлик рунктлари ўрнатиш учун бюджет маблағлари ҳисобидан 287,5 млрд сўм ажратилади. Бу ҳақида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

18 апрел куни Тошкентда “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда айтилишича, жорий йилда республика бюджети маблағлари ҳисобидан иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш учун 287,5 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Лойиҳага кўра, 14 та қозонхона, 771 та иситиш қозонлари ва 704 км иссиқлик тармоқларида қуриш ва реконструкция ишлари амалга оширилиб, ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимини ташкил этиш учун 896 та индивидуал иссиқлик пунктлари (ИИП) ўрнатилади.

Бугунги кунда республикадаги кўп қаватли уйлар сони жами 41 930 тани ташкил этади ва уларга жами 800 дан ортиқ бошқарув ташкилотлари хизмат кўрсатади.

 Бу бошқарув компаниялари ҳозирга қадар уйларни таъмирлаш, ҳудудларнинг инфратузилмасини яхшилаш, моддий-техника базасини шакллантиришга ўз ҳисобидан 268 млрд сўм, хизмат кўрсатишга ихтисослашган бино ва иншоотларни қуриш учун 49 млрд сўмдан ортиқ инвестиция маблағларини киритган.

Сўнгги 7 йил давомида жами 2 трлн 701 млрд сўм маблағ ҳисобидан 36 мингга яқин кўп қаватли уйлар мукаммал ёки жорий таъмирланган ва уларда аҳолига хизмат кўрсатаётганф 1645 та лифт ускуналари янгисига алмаштирилди.

Мавзуга оид