Жамият | 07:52 / 20.04.2024
14572
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп ҳудуд маълум бўлди

Ўзбекистонда ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони ҳақида маълумот берилди. 

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йил 1 апрел ҳолатига доимий аҳоли сони қарийб 37 миллион кишини ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 4,2 млн киши.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудларда қуйидагича кўринишга эга:

  • Фарғона вилояти – 4 млн киши;
  • Қашқадарё вилояти – 3,5 млн киши;
  • Андижон вилояти – 3,4 млн киши;
  • Наманган вилояти – 3 млн киши;
  • Тошкент вилояти – 3 млн киши;
  • Тошкент шаҳри – 3 млн киши.
  • Сурхондарё вилояти – 2,8 млн киши;
  • Бухоро вилояти – 2 млн киши;
  • Қорақалпоғистон Р. – 2 млн киши;
  • Хоразм вилояти – 2 млн киши;
  • Жиззах вилояти – 1,5 млн киши;
  • Навоий вилояти – 1 млн киши;
  • Сирдарё вилояти – 917,9 минг киши.

Мавзуга оид