Жамият | 22:32 / 20.04.2024
7921
1 дақиқада ўқилади

Қаршида DAMAS автомобилида 25 нафар болани ташиган ҳайдовчи аниқланди

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобил жарима майдончасига қўйилди.

Фото: Видеодан кадр

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ҳаракатланиб келаётган DAMAS русумли автомобил йўл-патрул хизмати ходими томонидан тўхтатиб текширилганда, салонда боғча ёшидаги 25 нафар бола борлиги аниқланди.

Қайд қилинишича, ҳайдовчи болаларни шу тарзда боғчадан уйига олиб боришга қарор қилган.

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобил жарима майдончасига қўйилган.

Мавзуга оид