Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик стоматологлар Венгрияда малака ошириши кутиляпти
Ўзбекистонлик мутахассислар стоматология соҳасида Венгрия тажрибасини ўрганмоқда.
Пойтахтда ўтказилаётган "Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия конференцияси" доирасида Тошкент давлат стоматология институтида венгриялик таниқли мутахассислар иштирокида магистрлар ва клиник ординаторлар учун маъруза ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Унда Венгриянинг BIONIKA Medline компанияси директори Йожеф Хайду "Стоматология келажагини белгиловчи инновацион ечимлар" мавзусида маъруза қилди. Маъруза давомида юз-жағ ва ортогнатик жарроҳлик, стоматологик имплантология ва травматология соҳасидаги инновацион ишланмалар ҳақида маълумот берилди.
Тингловчилар билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида ёшлар учун бир қатор долзарб масалалар, хусусан, маҳорат дарслари ва операцияларни ўтказиш учун венгриялик мутахассисларни жалб этиш, қўшма илмий тадқиқотлар ташкил этиш ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг Венгрияда малака ошириши курсларини уюштиришга оид масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, Йожеф Хайдуга Будапештда ёш мутахассислар учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш, Земмелвайс университети мутахассисларининг Тошкентга сафарини уюштириш бўйича таклифлар билдирилди.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
21:46 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташрифини якунлаб, Словенияга йўл олди
16:01 / 21.05.2025