Жамият | 10:57 / 22.04.2024
23013
1 дақиқада ўқилади

Сижжакда Trailblazer ағдарилиб кетди

Сижжакда тоғли ҳудуднинг автомобил учун мўлжалланмаган қисмида ҳаракатланган Trailblazer йўлнинг торлиги оқибатида ағдарилиб кетган.

Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ

Бўстонлиқ туманида Trailblazer автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жорий йилнинг 21 апрел куни соат тахминан 17:00 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Сижжак қишлоғи яқинида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.

Тошкент вилояти ЙҲХБ хабарига кўра, Сижжак яқинидаги тоғли ҳудуднинг автомобил учун мўлжалланмаган қисмида ҳаракатланган ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи М.Ф. Trailblazer транспорт воситасида ўзининг эҳтиётсизлиги ва йўлни торлигини инобатга олмагани сабабли ағдарилиб кетган.

Ушбу ҳодиса оқибатида ҳайдовчи туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид