Жаҳон | 14:35 / 22.04.2024
3576
2 дақиқада ўқилади

Воронеждаги машинасозлик заводида юз берган ёнғинда уч киши ҳалок бўлди

ОАВ маълумотларига кўра, ёнғин электр жиҳозларини ишлаб чиқарувчи «Эникмаш-В» корхонасида содир бўлган. Ёнғин ўчирилди, терговчилар воқеа жойига етиб борди.

Фото: Telegram / Вести Воронеж

Воронеждаги ишлаб чиқариш заводида юз берган ёнғин оқибатида уч киши ҳалок бўлди. 22 апрел, душанба куни эрталаб йирик ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Ёнғинни ўчиришга 64 киши, 20 дона техника жалб қилинган. Бошқарма маълумотларига кўра, 500 квадрат метр майдонни эгаллаган ёнғин ўчирилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ёнаётган бинодан тўртта пропан баллони ва битта кислород баллони олиб чиқди.

Ёнғин машинасозлик заводида содир бўлди

РИА «Новости»нинг ёзишича, воқеа Воронеждаги Солнечная кўчаси, 33-уйда содир бўлган – «Эникмаш-В» экспериментал темирчилик ва пресс муҳандислиги илмий-тадқиқот институти ушбу манзилда жойлашган. ТАСС хабарига кўра, гап электр жиҳозларини ишлаб чиқариш цехи ҳақида кетмоқда. 

Baza Telegram-канали ҳам Воронеждаги «Эникмаш-В» машинасозлик заводида ёнғин содир бўлганини билдирди. Ёнғин майдони 3 минг квадрат метрни ташкил этди, натижада уч киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ходимлари ёнғин содир бўлган жойга етиб борди, деб ёзади «РИА Воронеж». 

Мавзуга оид