Хитой Тошкентдаги йирик корхоналарга қуёш панеллари ўрнатмоқчи
Жорий йилнинг 20 апрел куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитой Халқ Республикасининг Yupont Group Ltd. компанияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов, ҳокимнинг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Шароф Раҳмонов, “Тошкент инвест компанияси” АЖнинг стратегик масалалар бўйича директори Рустам Қодиров ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.
Тадбир давомида томонлар Тошкент шаҳрида яшил энергетикани ривожлантириш масалаларини батафсил муҳокама қилди.
Yupont Group Ltd. томонидан Тошкент шаҳридаги йирик саноат корхоналарига умумий қуввати 100 МВт га тенг қуёш панеллари ўрнатиш орқали уларни яшил энергияга ўтказиш борасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025