Жамият | 11:03 / 23.04.2024
33720
1 дақиқада ўқилади

Бойсунда Damas жарга қулаши оқибатида 6 киши вафот этди 

Бойсун туманининг Паданг қишлоғида ичида 9 киши бўлган Damas машинаси жарликка тушиб кетди. Kun.uz манбасига кўра, 6 киши, жумладан 3 нафар бола воқеа жойида вафот этган. Улар тоғга дам олишга боришган.

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида инсонлар ўлими билан боғлиқ мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Манбага кўра, ЙТҲ 21 апрел куни соат 16:30лар атрофида туманнинг Паданг қишлоғи ҳудудида содир бўлган. Дам олишга борганларни олиб кетаётган Damas машинаси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида жарликка тушиб кетган. Машинада 9 киши бўлган.

ЙТҲ оқибатида 6 киши – 3 аёл ва уларнинг биттадан фарзанди воқеа жойида вафот этган. Ҳалок бўлган болаларнинг биттаси 14 ёшли йигит, иккитаси эса 8 ва 9 ёшли қизлар. 

Шунингдек, 1981 ва 1985 йилларда туғилган икки аёл ҳамда 1974 йилда туғилган эркак оғир жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қандай эканлиги маълум эмас.

ЙТҲ юзасидан ҳозирча расмий ахборот берилгани йўқ.

Мавзуга оид