Ўзбекистон | 09:43 / 23.04.2024
3133
1 дақиқада ўқилади

Хорижга кетган ёшларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда

Ўзбекистонда хорижга кетган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда ИИВ маълумотида айтилган.

Фото: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти

Вазирлик хабарига кўра, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида чет элга кетган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

ИИВ профилактик суҳбатда айнан нималар ҳақида сўз юритилгани тўғрисида қўшимча маълумот тақдим этмаган.

Шунингдек, бошқа ҳудудларда ҳам шундай суҳбатлар ўтказилаётгани борасида хабар берилмаган.

Мавзуга оид