Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО янги мамлакатларда ядро қуролини жойлаштириш ниятида эмас
НАТО бош котиби Столтенберг Полша президентининг Америка ядро қуролини жойлаштиришга тайёрлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, бундай қадамлар режалаштирилмаган.
Шимолий Атлантика алянси ҳозирда ядро қуроли мавжуд бўлмаган мамлакатларга уни жойлаштиришни таклиф қилмайди, деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг. Мавжуд ядровий қуролларни тақсимлаш бўйича келишувни кенгайтириш режалари йўқ, деди у 23 апрел, сешанба куни Британия бош вазири Риши Сунак билан Полшадаги британиялик аскарлар олдида чиқиш қилиб.
Дуда АҚШ ядро қуролини жойлаштиришга тайёрлигини маълум қилди
Шу тариқа, Столтенберг Полша президенти Анжей Дуданинг ўз мамлакатида Америка ядро қуролини жойлаштиришга тайёрлиги ҳақидаги сўзларига изоҳ берди. «Агар иттифоқчиларимиз НАТОнинг шарқий қанотида хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида НАТО қўшма ядровий миссиялари доирасида ҳудудимизда ядро қуролини жойлаштиришга қарор қилса, биз бунга тайёрмиз», деди Полша давлати раҳбари Fakt газетасига берган интервюсида.
Канадада бўлиб турган Дуда, шунингдек, бу масала Полша ва Қўшма Штатлар томонидан «бир мунча вақт» муҳокама қилинганини таъкидлади. «Мен бу мавзуни бир неча бор кўтарганман», деди у қўшни Беларус ва Россия таҳдидига ишора қилиб. У Россия Федерациясининг Калининград вилоятини ҳарбийлаштириши ва Беларусда Россия тактик ядровий қуроллари жойлаштирилиши ҳақида гапирди. Дуда ҳам, унинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ҳам ўтмишда шунга ўхшаш баёнотлар билан чиққан.
Мавзуга оид
14:05 / 16.05.2025
Bloomberg: АҚШ Россия-НАТО кенгашини қайта тиклашни таклиф қилди
20:12 / 14.05.2025
АҚШ Зеленскийнинг НАТО саммитига таклиф этилишига қарши — ANSA
21:39 / 28.04.2025
Россия Европа билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кенгайтирмоқда
08:40 / 16.04.2025