Ню-Йорк суди Ҳарви Вайнштейнга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди
Суд унга нисбатан айбсизлик презумпцияси бузилган деб ҳисоблади ва ишни қайта кўриб чиқиш учун юборди.
Ню-Йорк шаҳри апелляция суди Ҳолливуд продюсери Ҳарви Вайнштейнга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди ва ишни янги суд муҳокамасига қайтариб юборди. Судялар унга нисбатан айбсизлик презумпцияси бузилган деб ҳисоблади.
Апелляция суди Вайнштейн устидан суд жараёнида прокурорлар ишга алоқаси бўлмаган одамларни гувоҳ сифатида чақирганини адолатсиз деб топди. Бундан ташқари, судянинг сўзларига кўра, Вайнштейнни сўроққа тутиш жараёнида ҳам қонунбузарликка йўл қўйилган. Жумладан, ҳакамлар ҳайъати олдида унинг «шахсияти камситилган».
72 ёшли Ҳарви Вайнштейн - собиқ кинопродюсер ва Miramax Films компанияси асосчиларидан бири. 2017 йилда ўнлаб аёллар уни жинсий зўрлаш ва тегажоғлик қилишда айблаб, бошидан кечирганларини #MeeToo ҳэштеги остида ижтимоий тармоқларда баҳам кўришган эди. 2020 йилда Вайнштейн зўрлаш ва бошқа жинсий жиноятларда айбдор деб топилиб, 23 йилга қамалган эди.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024