Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг тўртта туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади
Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг қатор ҳудудларига 26 апрел куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
“Ҳудудгазтаъминот” хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:
Чилонзор тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):
аҳоли истеъмолчилари — “Зарқўрғон”, “Фидокор”, “Навбаҳор”, “Катта Навбаҳор”, Ц-мавзе, “Кўтарма”, “Наққошлик”, “Ботирма”, “Мевазор”, “2-Қатортол”, “Яккабоғ”, “Қозирабод”, “Тирсакобод”, “Меҳрижон”, “Катта Хирмонтепа” МФЙдаги 1963 та ерли хонадон ва кўп қаватли уйлардаги 6858 та хонадон;
улгуржи истеъмолчилар — ҳудуддаги 68 та улгуржи истеъмолчилар.
Учтепа тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):
аҳоли истеъмолчилари — “Тепа Қўрғон”, “Кўхна Чўпонтепа”, “Боғобод”, “Боғистон”, “Бирлик”, “Найман”, “Гузар” МФЙ, Учтепа туман 11–15, 21–26-мавзелари кўп қаватли уйларидаги 7379 та хонадон;
улгуржи истеъмолчилар — ҳудуддаги 76 та улгуржи истеъмолчилар.
Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):
аҳоли истеъмолчилари — “Темурийлар” МФЙдаги 254 та хонадон;
улгуржи истеъмолчилар — 10 та.
Олмазор тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача):
аҳоли истеъмолчилари — “Қизғалдоқ” МФЙдаги 260 та хонадон;
улгуржи истеъмолчилар — 4 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
11:16 / 24.05.2025
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади
11:02 / 23.05.2025