Краснодар ўлкасида НҚЗ дронлар ҳужумидан сўнг зарар кўрди
Славянск нефтни қайта ишлаш заводида ажратиш блоки шикастланган ва 5 квадрат метр майдонда ёнғин содир бўлган. Северский туманидаги Илский нефтни қайта ишлаш заводига ҳам ҳужум қилингани хабар берилган.
27 апрел, шанбага ўтар кечаси Краснодар ўлкасига дронлар ҳужуми натижасида Славянск-Кубан шаҳридаги Славянск нефтни қайта ишлаш заводи (НҚЗ)га зарар етди, деб ёзади Neftegaz.ru интернет-нашри Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратевга таяниб.
Аввалроқ Кондратев ўзининг Telegram-каналида Россия ҳаво мудофааси «Славянск, Северский ва Кушчевский туманларида 10 дан ортиқ дронларни тутиб олгани»ни маълум қилганди. «Улар нефтни қайта ишлаш заводлари ва инфратузилма объектларига ҳужум қилишга уринган, қурбонлар ва жиддий зарар йўқ», - дейилади губернатор постида. У ҳужум нишонига айланган нефтни қайта ишлаш заводлари номини келтирмади.
Славянск тумани раҳбари Роман Синяговский ҳам 27 апрел куни эрта тонгда маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар берди. «Славянск нефтни қайта ишлаш заводида ажратувчи блок шикастланган ва 5 квадрат метр майдонда ёнғин содир бўлган, ёнғин ўчирилди», — деб ёзди у Telegram’да.
«Славянск-Кубандаги завод ҳудудига жами 9 та ҳужум уюштирилган, ўрнатилган ҳимоя тизими туфайли резервуар парки зарар кўрмаган. Ёнғин масъул хизматларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан ўчирилди», — дейилади маҳаллий маъмурият хабарида.
Илский НҚЗга дронлар ҳужуми
«Живая Кубань» минтақавий интернет-нашри Украина қуролли кучларининг учувчисиз учоқлари Краснодар ўлкасининг Северский туманидаги Илский нефтни қайта ишлаш заводига ҳам ҳужум қилгани ҳақида ёзди. Нашрда таъкидланганидек, маҳаллий аҳоли томонидан ижтимоий тармоқларда чақнаш ва портлаш товушлари акс этган видео эълон қилинди.
«Украина қуролли кучларининг камикадзе учоқлари эрталаб соат 4 да зарба берди – портлашлар 30 дақиқадан кўпроқ тўхтамади, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ва радиоэлектрон уруш тизимлари ишга тушди», — дейилади нашрда.
Украина агентликлари маҳаллий аҳолига таяниб хабар беришича, 27 апрелга ўтар кечаси Кушчевская қишлоғидаги ҳарбий аэродромда ҳам ёнғин содир бўлган.
Мавзуга оид
10:58 / 07.11.2024
Хитойда 158 км магистрал йўл дронлар ёрдамида қурилди
17:36 / 04.11.2024
Британиялик олимлар “асаб тизими”га эга дронларни синовдан ўтказмоқда
12:50 / 18.10.2024
Немис ҳарбий кемаси Ливан қирғоқлари яқинида дронни уриб туширди
13:30 / 14.10.2024