Жамият | 09:00 / 27.04.2024
3947
1 дақиқада ўқилади

От спорти бўйича Ўзбекистон жамоаси илк марта жамоавий олтинни қўлга киритди

25 апрел куни Тошкентдаги “Universal Horses Stable” аренасида от спортининг конкур тури бўйича “CS01*-W Longines FEI Jumping Nations Cup Eurasian League” жамоавий мусобақаси бўлиб ўтди. Унда мезбон Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон, Қозоғистон ва Россиядан келган чавандозлар икки босқичли беллашувларда иштирок этди.

Ўзбекистон жамоаси таркибидан тажрибали спортчилар Азам Толибоев, Оқил Собиржонов ва ёш авлод вакилларидан Абдураҳмон Абдуллаев, Дилшод Шокиров ўрин олди.

Мусобақа мезбонлари биринчи босқичдан кейин етакчиликни қўлга олди. Иккинчи ўринни Қозоғистон ва Қирғизистон жамоалари ўзаро бўлишиб турганди, лекин иккинчи босқичда Қозоғистон жамоаси Қирғизистондан ўзиб кетди. Ўзбекистон эса пешқадамликни сақлаб қолди.

Мавзуга оид