Боррел: ЕИ Украинани уруш охиригача қўллаб-қувватлайди
Оврўполиклар «Донбасс учун ўлишга бормайди», бироқ Украинага жанговар ҳаракатлар тугамагунча ёрдам беради, деди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари.
Украинадаги уруш бошиданоқ Европа Иттифоқи мамлакатга ўз ёрдамини ваъда қилган ва уни ҳарбий ҳаракатлар тугагунига қадар давом эттириш ниятида. Бу ҳақда 28 апрел, якшанба куни Ар-Риёдда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форуми сессиясида сўзга чиққан Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел маълум қилди.
Боррел уруш бошланишидан бироз аввал, 2022 йил январида Донбассга ташриф буюрган ва Украина бош вазири Денис Шмихал билан учрашганини эслади. Дипломатнинг сўзларига кўра, Украина расмийлари унга рус қўшинлари ҳужумига тайёргарлик кўраётганликларини айтган ва Европа Иттифоқи нима қилмоқчи эканлигини сўраган: Украинани таслим бўлишга чақириш ёки зарур қуролларни етказиб беришга ёрдам бериш. Боррел ўша пайтда бу саволга жавоб бера олмаганини тан олди, бироқ кейинроқ, жанглар бошланганда, ЕИ Киевни қўллаб-қувватлашини эълон қилди.
«Биз Украина халқини қўллаб-қувватлашда давом этишимиз керак. Оврўполиклар Донбасс учун ўлмайди, аммо биз украиналикларга Донбасс учун ўлимни тўхтатишга ёрдам бера оламиз», - деди Боррел. Унинг таъкидлашича, ЕИ уруш бошланганда Украинага ёрдам тақдим этишга ваъда берган ва у охиригача бўлади, аммо «бу, афсуски, тез орада амалга ошмайди».
Мавзуга оид
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
14:56 / 12.11.2024