Илон Маск Пекинга эълон қилинмаган ташриф билан келди
Маск Хитой Давлат кенгаши бош вазири ва бошқа расмий шахслар билан учрашди. Автоном автомобиллар учун дастурий таъминотни жорий этиш, шунингдек, маълумотларни хорижга узатиш масалалари муҳокама қилинди.
Tesla ва SpaceX асосчиси, америкалик миллиардер Илон Маск эълон қилинмаган ташриф билан Пекинга келди, деб хабар берди Reuters 28 апрел, якшанба куни.
Ташрифдан кўзланган мақсад Хитойнинг юқори мартабали амалдорлари билан учрашиб, автоном автомобиллар учун дастурий таъминотни Хитой бозорида жорий этиш, шунингдек, маълумотларни хорижга узатишга рухсат бериш масалаларини муҳокама қилишдир, деб ёзади нашр.
Хитой давлат матбуотига кўра, Маск Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян билан учрашган. Хитой бош вазири Tesla компаниясининг ХХР бозоридаги ривожланишини АҚШ-Хитой иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги муваффақиятли намунаси сифатида кўриш мумкинлигини таъкидлаган.
Хитойда автоном автомобиллар учун дастурий таъминот
Tesla компаниясининг ўзини ўзи бошқарадиган автомобиллар учун дастурий таъминоти (FSD) бозорга 4 йил аввал тақдим этилган, бироқ у ҳали Хитойда мавжуд эмас. 2024 йилнинг апрел ойида Маск ушбу автопилот дастури «тез орада» хитойлик мижозларга тақдим этилишига ваъда берган эди.
Маълумотлар узатиш масаласи бўйича, Reuters суҳбатдоши тушунтирганидек, Маск автоном ҳайдаш алгоритмини янада такомиллаштириш учун Хитойда тўпланган маълумотларни АҚШга ўтказишга рухсат олмоқчи. Хитой миллий регуляторининг талабларига мувофиқ, 2021 йилдан бошлаб Tesla Хитойда тўпланган барча маълумотларни Шанҳайда сақлайди.
Хитой оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Маск, ўз навбатида, Пекин автосалони ташкилотчиси бўлган Хитой Халқаро савдони ривожлантириш кенгашига раҳбарлик қилувчи ҳукумат амалдори Рен Хунбин билан ҳам учрашган.
Мавзуга оид
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
12:05 / 15.11.2024
Трамп жамоасини шакллантирмоқда. Сўнгги тайинловлардан унинг иккинчи муддати қандай бўлишини билиш мумкинми?
20:38 / 14.11.2024