Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
1-2-3 май кунлари Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобил йўлининг 34-54 километрлари оралиғида транспорт ҳаракати чекланади. Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчи фуқароларга Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилди.
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли велоспорт мусобақаси сабабли маълум вақтга ёпилади.
Спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 1-2-3 май кунлари соат 08:00 дан 14:00 га қадар 4Р12 Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобил йўлининг бир қисми ёпилади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, йўлнинг 34-54 километрлари оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Бунда, Чирчиқ шаҳрига киришда жойлашган платина яқинида старт, Ғазалкент шаҳрига кириш қисмида финиш бўлади.
Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчи фуқароларга Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилди.
Мавзуга оид
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
22:06 / 13.05.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири автомобиллар ҳаракати учун 2 кунга ёпилади
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
14:51 / 12.04.2025