Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда пул эвазига Канадага ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Учтепа туманида фуқарони Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро И.А. фуқаро Б.О.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Канада давлатига ишга юбориши ва виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 1100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
10:18 / 23.05.2025