Кувайт Сергелида савдо мажмуасини қуриш лойиҳасида иштирок этиши мумкин
Кувайт компанияси Сергели туманида инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда.
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этган Кувайтнинг Gulf General Trading Co. Ltd. компанияси раҳбари Ияд Солиҳ Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Музокаралар чоғида Сергели туманига инвестициялар жалб қилиш ва замонавий технологияларни олиб келиш, шунингдек, фармацевтика бўйича ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва Sergeli Mall савдо мажмуасини қуриш лойиҳасида иштирок этиш таклифлари билдирилди.
Ўз навбатида, инвестор Ияд Солиҳ Сергели туманида жойлашган давлат тиббиёт муассасаларини замонавий тиббиёт анжомлари билан жиҳозлаш, дунёдаги сўнгги технологиялар асосида касалликни эрта аниқлаш ва ташхис қўйиш технологияларини олиб кириш таклифини билдирди. Кувайт вакили кўп қаватли турар жой биноларини қуриш йўналишида ҳам ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилди.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаб олди ва унга инвестиция киритиш бўйича дастлабки келишувга эришди.
Мавзуга оид
11:30 / 23.10.2024
Кувайт Фарғонада шифохона қуриши мумкин
09:40 / 23.10.2024
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
16:30 / 01.10.2024