Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн сўмдан мукофот пули берилади
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофот берилади.
Президент “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Мамлакатда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодлар хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафда туриб, ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 000 000 (йигирма миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.
Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистон республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб қувватлаш “Нуроний” жамғармаси билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофоти тантанали ҳамда байрамона вазиятда топширилишини таъминлайди.
Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилганди.
Мавзуга оид
09:10 / 24.05.2025
Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари учун мукофот пули миқдори оширилди
23:08 / 06.05.2025
АҚШ ва Ғарбий Европа аҳолисининг қарийб ярми Россия туфайли учинчи жаҳон уруши бошланишини кутмоқда
19:09 / 06.05.2025
«Танамда 20 тача осколка бор» – Россияда мажбуран урушга юборилган ўзбекистонлик ҳикояси
09:10 / 19.04.2025