Ўзбекистон | 10:42 / 08.05.2024
8381
1 дақиқада ўқилади

Деҳлидан Чикагога учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Самолётда бўлган 86 ёшли аёл юрак хуружига учраган.

Фото: Uzbekistan Airports

Деҳли-Чикаго йўналишида AI-127 рейсини амалга ошираётган Air India авиакомпанияси самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлди

Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Самолётда бўлган 86 ёшли аёл юрак хуружига учраган. Шундан сўнг экипаж энг яқин муқобил аэродромга боришга қарор қилди.

Соат 06:44 да Air India авиакомпаниясининг самолёти Тошкент аэропортига қўнди. Йўловчи ва унинг ҳамроҳи тез тиббий ёрдам машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилган.

Air India авиакомпанияси самолёти ҳозирда Тошкент аэропортидан учишга ҳозирланмоқда.

Мавзуга оид