Иқтисодиёт | 10:54 / 08.05.2024
2970
1 дақиқада ўқилади

Япония ва Қатар Навоийда шамол электр станцияси қуришни режалаштиряпти

Sojitz ва Nebras Power компанияси қуввати 1 ГВт бўлган яшил энергия станциясини қуришда инвестор сифатида иштирок этмоқчи.

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Япониянинг Sojitz Corporation ва Қатарнинг Nebras Power компаниялари Навоийда шамол электр станцияси қурмоқчи

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази ва Япония ҳамда Қатар корхоналари ўртасида қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги режалаштирилаётган лойиҳалар ва улардан ҳосил бўладиган қисқартирилган иссиқхона гази эмиссияси савдоси бўйича дастлабки учрашув ўтказилди.

Унда Sojitz ва Nebras Power томонидан Навоий вилоятида қурилиши режалаштирилаётган умумий қуввати 1 ГВт бўлган шамол электр станциясида хорижий инвесторларнинг JCM (Joint Credit Mechanism) доирасида инвестор сифатида иштирок этмоқчи эканлиги маълум қилинди.

Шунингдек, марказ ходимлари томонидан Ўзбекистон ва Япония ўртасида қўшма кредит механизми бўйича ҳукуматлараро келишув мавжудлиги ва Париж битимига мувофиқ миллий дастур ишлаб чиқилаётгани таъкидланди. 

Мавзуга оид