Жаҳон | 11:29 / 10.05.2024
2630
1 дақиқада ўқилади

Қаҳва нархи сўнгги 45 йилликдаги рекордни янгилади

Бунга Robusta қаҳвасининг энг йирик ишлаб чиқарувчиси бўлган Ветнамда ҳосилнинг ёмонлашгани ва таъминот занжиридаги узилишлар сабаб бўлган.

Фото: iStock

Robusta қаҳвасининг нархи 1979 йилдан бери энг юқори даражага кўтарилди. Бу ҳақда Халқаро қаҳва ташкилоти ҳисоботида келтириб ўтилган.

Қайд этилишича, апрел ойида асосий бозорлардаги улгуржи нархлар 16,8 фоизга ошиб, бир килограмм маҳсулот учун тахминан 4,27 долларни ташкил этган.

Нархнинг ошишига Robusta қаҳвасининг энг йирик ишлаб чиқарувчиси бўлган Ветнамда ҳосилнинг ёмонлашгани ва таъминот занжиридаги узилишлар таъсир ўтказган.

Bloomberg’нинг хабар беришича, глобал иқлим ўзгариши Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалигида қурғоқчиликка олиб келган. Фермерлар суғориш учун сув танқислигига дуч келишмоқда.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид