Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эркин кураш. Магомед Ибрагимов 39 ёшида фаолиятини якунлади
Истанбулда эркин кураш бўйича Париж Олимпиадасига йўлланма берадиган лицензион турнир бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик Магомед Ибрагимов (-97 кг) лицензия учун кечган беллашувда Хитой вакили Авусайман Хабилага ютқазиб қўйгач, фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
39 ёшли Ибрагимов фаолияти давомида икки бор Осиё чемпиони бўлган. Шунингдек, у Рио Олимпиадасида, Осиё ўйинлари ва Ислом бирдамлиги ўйинларида бронза медалига сазовор бўлган.
Ибрагимовнинг кетиши икки карра Олимпия чемпиони, 5 мартадан жаҳон ва Европа чемпиони бўлган Абдулрашид Саъдуллаевни ҳам бефарқ қолдирмади. «Мотивация ва ёрқин кураш учун раҳмат, афсона» деб ёзиб қолдирди россиялик курашчи.
Мавзуга оид
14:06 / 25.08.2021
Эркин кураш жамоаси бош мураббийи: «Токиода шогирдларимдан кўпроқ нарса кутган эдим»
16:40 / 21.09.2019
Рашид Қурбонов бронза учун курашади, Магомед Ибрагимов медалсиз қолди
14:30 / 21.09.2019
Рашид Қурбонов ярим финалга чиқди
12:47 / 21.09.2019