Ўзбекистон | 17:00 / 14.05.2024
5006
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Наманганда KIUT шоу бўлиб ўтди

Тошкент Кимё халқаро университетининг Наманган филиалида KIUT шоу ўтказилди. Мазкур филиал абитуриентларни бу йилги қабул жараёнларига чорламоқда.

3 май куни абитуриентларни кўтаринки кайфиятларда кутиб олиш учун байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрамда талабалар ўртасида миллий анъаналарга эътибор, таомлар тайёрлаш бўйича мусобақалар ва модалар тақдимоти ўтказилди. Университетнинг либослар дизайни йўналиши талабалари томонидан тақдим этилган модалар намойиши йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир якунида қабул имтиҳонларида юқори баллни қўлга киритган абитуриентларга грантлар ажратилди.

 “Бугунги тадбирда ўз иқтидори билан кўргазмалар ташкил қилаётган талабаларни кўрдим. Таълим муассасасининг энг катта ютуғи замонавий таълим бериш учун барча шарт-шароитларнинг яратилганлиги, интерактив жиҳозлар билан жиҳозланганлигидир.

Ҳатто хориждан келиб ўқиётган талабаларимиз борлиги таҳсинга лойиқ”, - деди Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Динара Якубова.

Наманган шаҳрида жойлашган филиалда таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Ўқув дастурлари халқаро таълим стандартларига мувофиқ ташкил этилган ва талабалар турли илмий тадқиқотларда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар​.

Абитуриентлар Тошкент Кимё халқаро университетининг Наманган филиалида кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида 37га яқин йўналишга ҳужжат топширишлари мумкин.

Онлайн ҳужжат топшириш: https://admission.kiut.uz/

Бакалавриат: admission.kiut.uz

Магистратура: masters.kiut.uz

 +99878 229-40-40 (ички рақам – 1).

Web-page: www.kiut.uz 

Telegram: t.me/kiut_official

Facebook: facebook.com/kiut.uz

Instagram: instagram.com/kiut.uz_rasmiy_kanal

Web-page: https://nam.kiut.uz

Telegram: @kiut_nm

e-mail: naminfo@kiut.uz

Реклама

Мавзуга оид