Жамият | 16:15 / 15.05.2024
22010
1 дақиқада ўқилади

Андижонда қабр қазиётган гўрковни тупроқ босиб қолди

Воқеа жойига зудлик билан етиб борган қутқарувчилар фуқарони тупроқ остидан олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолишган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Фото: ФВВ

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида гўрковни қабр қазиётганда тупроқ босиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун соат 9:11 да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Хонобод шаҳар Марказий қабристонида фуқарони қабр қазиш вақтида тупроқ босиб қолгани тўғрисида мурожаат келиб тушган. Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб боришган.

Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қутқарув ишлари амалга оширилган. Тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро тупроқ остидан олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва шифохонага юборилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида экани таъкидланган. 

Аввалроқ Зангиота тумани Ҳаракат маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида қутқарувчилар тахминан 5 метрли ҳожатхона чуқурлигидан болани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид