АҚШ Конгрессида мигрантлар оқими яхши бўлмаса, аҳоли камайиши маълум қилинди
2040 йилга бориб Қўшма Штатларда ўлим даражаси туғилиш даражасидан ошиб кетади ва мигрантлар оқими яхши бўлмаса, мамлакат аҳолиси камайишни бошлайди.
Бу ҳақда АҚШ Конгресси Бюджет бюросининг 13 майдаги ҳисоботида айтилади. Қонун чиқарувчи органдаги ушбу федерал агентлик Конгресс аъзоларига иқтисодий маълумотлар, ҳисоб-китоблар ва прогнозларни тақдим этади.
Ҳужжат муаллифлари, шунингдек, 2054 йилда АҚШ умумий давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 172 фоизини, яқин ўн йил ичида федерал қарзи эса 116 фоизни ташкил этишини таъкидлаган.
Шу билан бирга, ўтган йили департамент 2053 йилга бориб, давлат қарзи ҳажми ЯИМ 181 фоизини ташкил этишини башорат қилган эди. Ҳужжатда тушунтирилишича, экспертлар президент Жо Байден маъмурияти томонидан Америка иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган қадамлар муносабати билан кутилган кўрсаткични камайтиришга қарор қилишган.
Мавзуга оид
17:47
Кремл Россияга мигрантлар нима учун кераклигини тушунтирди
13:52
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
11:15 / 21.11.2024