Байден Трампни теледебатга чақирди, собиқ президент рози бўлди
Байден аввалги сайлов дебатида икки марта ғалаба қозонганини эслатди, Трамп янги дебатни каттароқ аудитория олдида ўтказишга чақирди.
АҚШ президенти Жо Байден ўзининг сиёсий рақиби Доналд Трампни президентлик сайлови олдидан теледебатга чорлади. Президент тегишли видеомурожаатни ижтимоий тармоқда эълон қилди.
«Доналд Трамп 2020 йилда мен билан баҳсларда икки марта ютқазди. Шундан бери у баҳсларда қатнашмади. Энди у ўзини худди мен билан яна баҳслашмоқчи бўлгандек тутяпти. Ошна, ғалабамда менга кўмаклашинг. Ҳатто икки марта баҳслашишга ҳам тайёрман. Дебат кунини танланг, Доналд», деди Байден.
Байденнинг сайловолди штаби мактубида айтилишича, президент июн ва сентябр ойларида икки раунд дебат ўтказишга тайёр.
Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида чақирувни қабул қилгани ҳақида хабар берди.
«Икки раунддан кўпроқ ва янада ишончлироқ бўлиши учун каттароқ аудитория олдида ўтказишни қатъий тавсия қиламан», деди Трамп.
Байден ва Трамп ўртасидаги биринчи дебат CNN телеканалида 27 июн куни ўтказилади. Дебатнинг иккинчи босқичи 10 сентябр куни ABC телеканалида намойиш этилади.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
15:30 / 18.11.2024