Жамият | 07:15 / 15.05.2024
7244
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Cobalt автомашинаси ёниб кетди

Учтепа тумани 30-мавзеда Cobalt автомобилида ёнғин келиб чиқди. Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган, тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

2024 йилнинг 14 май куни соат 22:00 ларда  Учтепа тумани 30-мавзе 36-уй қаршисида автомобилда ёнғин келиб чиқди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1993 йилда туғилган фуқаро Н.Ғ.га тегишли Cobalt русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.

Мавзуга оид