АҚШда ўзбекистонлик 39 ёшли эркак 19 йилга қамалди
Флоридада суд АҚШ ҳудудига болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материалларини олиб кирган Ўзбекистон фуқароси Султон Нуриевга 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Ўзбекистонлик 39 ёшли Султон Нуриевнинг умрбод назоратда бўлиши ҳам белгиланди.
Қайд этилишича, у 2022-йилнинг 13 январида АҚШнинг Орландо шаҳридан (Флорида штати) Тошкентга жўнаб кетган. Ўша йилнинг 20 февралида эса Тошкентдан Орландога қайтган.
Нуриев АҚШга қайтганида Қўшма Штатлар божхона ва чегара хизмати ходими унинг мобил телефонини текширган. Текширув натижасида Нуриевнинг телефонидан болаларга нисбатан жинсий зўравонлик акс этган тасвирлар топилган.
Суд-тиббий экспертиза текширувлари эса Нуриев Ўзбекистонда бўлган вақтида интернетда ўзини 12 ёшли бола сифатида таништириб, вояга етмаган қизларни шаҳвоний суратлар олишга ва уларни ўзига юборишга ундаб келган.
Суд материалларига кўра, Нуриев 2023 йилнинг 26 сентябрида айбига иқрор бўлган.
Мавзуга оид
13:52
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
11:25 / 21.11.2024
2024 йилда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар туҳмат ва ҳақорат қилгани учун судланди
11:15 / 21.11.2024