Ўзбекистон | 07:12 / 17.05.2024
2020
1 дақиқада ўқилади

Олтита рацияни интернетда сотмоқчи бўлган шахсга чора кўрилди

Янгиариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро мамлакат ҳудудида фойдаланишга рухсат этилмаган 6 дона рацияни интернет тармоғидаги платформалар орқали сотмоқчи бўлганлиги аниқланган. 

Фото: Ўзкомназорат

“Ўзкомназорат” инспекциясининг Хоразм вилоят ҳудудий шуъбаси, вилоят Электромагнит мослашув хизмати ҳамда Янгиариқ туман ИИБ томонидан Янгиариқ тумани ҳудудида навбатдаги мониторинг тадбири ўтказилди

Тадбир давомида Янгиариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро мамлакат ҳудудида фойдаланишга рухсат этилмаган 6 дона рацияни интернет тармоғидаги платформалар орқали сотмоқчи бўлганлиги аниқланган. 

Туман ИИБ томонидан мазкур радиоэлектрон воситалар сотилиши олди олиниб, фуқарога нисбатан радиоэлектрон воситаларини сотиш тартибига риоя қилинмаганлиги ҳолати юзасидан чора кўрилган.

Мавзуга оид