Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистондан 1 млн тоннадан ортиқ кўмир импорт қилиши мумкин
Ўзбекистон Афғонистондан 1 млн тоннадан ортиқ кўмир импорт қилиш, шунингдек, Мозори Шарифдаги Имом Ал-Бухорий мадрасасида қурилиш ишларини бошлаш ниятида.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делегация 12 май куни Афғонистонга ташриф буюриб, ташқи ишлар вазири Амир Хон Моттакий билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилди Афғонистон ТИВ.
Транспорт вазири «Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон» темирйўли лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини амалий ишлаб чиқиш учун муҳандислар жамоаси билан келганини айтган. Бир неча ҳафтадан сўнг яна бир Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга афғон темирйўли қурилиши учун ускуналар олиб келиши кутилмоқда.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Ўзбекистонда афғонистонлик бизнесменлар ва ҳайдовчилар учун узоқ муддатли визалар, шунингдек, таълим, тиббиёт ва туризм учун визалар бериш устида иш олиб борилаётганини маълум қилган.
ТИВ маълумотларига кўра, у яқин орада Кобулга 1 миллион тоннадан ортиқ кўмир сотиб олиш учун техник гуруҳ келишини таъкидлаган. Шунингдек, Мозори Шарифдаги Имом ал-Бухорий мадрасаси қурилишини бошлаш учун муҳандислар келиши режалаштирилган.
Президентнинг махсус вакили Ўзбекистон Афғонистон Ахборот ва маданият вазирлиги билан тарихий масканлар ва зиёратгоҳларни қуриш ва реконструкция қилишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025