Ўзбекистон | 07:47 / 18.05.2024
2635
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган цех аниқланди

Тошкент вилоятида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотини муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Прокуратура департаменти

Департаментнинг Бекобод туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган

Тадбирда “Қўрғон” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ф.А. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилиб, қўлбола мойжувоз ускунасида ёғ маҳсулоти ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келгани аниқланиб, ушбу хонадонда 800 литр истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти, 520 килограмм пахта чигити ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид