Тошкентда ушланган жиноий гуруҳ аъзоларига суд ҳукми ўқилди
Жиноий гуруҳнинг 3 нафар аъзосига 4 йилдан 10 йилгача муддатни назарда тутувчи қамоқ жазоси тайинланди.
Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пойтахт ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш юзасидан ўтказилган тадбирлар давомида ушланган жиноий гуруҳ аъзоларига суд ҳукми ўқилди.
Жумладан, Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг 19 апрел кунидаги ҳукмига кўра, 1972 йилда туғилган Умаров Лутфилла Рихсиллаевич Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилди. Суд томонидан унга нисбатан 6 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судининг 16 май кунидаги ҳукмига кўра, 1954 йилда туғилган Ибодов Ниёз Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилди. Суд томонидан унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, 1969 йилда туғилган Султанов Баходир Касимович Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилди. Суд томонидан унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилди.
Мавзуга оид
23:13 / 19.10.2024
Туркияда 21 нафар чақалоқ шифокорларнинг жиноий гуруҳи қурбони бўлди
16:26 / 03.08.2024
Тошкентда онлайн қимор ўтказиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди
16:20 / 05.06.2024
19 ёшида 18 йиллик қамоқ – Қорақалпоғистонда босқинчилик ва қотиллик қилган йигитга ҳукм ўқилди
13:43 / 11.05.2024