Ўзбекистон | 12:04 / 20.05.2024
25453
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев оятуллоҳ Али Хоминаийга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқлар қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланган. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоминаийга ҳамдардлик билдирди

Мактубда, жумладан, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқлар қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланади. 

Давлат раҳбари дўст Эрон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

Бахтсиз ҳодиса 19 май куни содир бўлди. Эрон президенти Иброҳим Раисий, шунингдек, мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳуссайн Амир Абдуллоҳиён ва Шарқий Озарбойжон вилояти губернатори Оятуллоҳ Муҳаммад Али Ал-Ҳошим Озарбойжон билан чегарадаги тўғон очилишидан қайтаётган эди. Вертолёт Шарқий Озарбойжон вилоятининг Узи қишлоғи яқинида қулаган.
 
Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, вертолёт қулаган ҳудудда туман тушган, шунингдек, у ерда ҳам ёмғир ёғмоқда, бу эса автомобиллар ва одамларнинг ўтишини қийинлаштирган лойга сабаб бўлган. 

Мавзуга оид