Ўзбекистон | 11:56 / 21.05.2024
2492
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон «НАТОга шерик давлатлар куни» тадбирида иштирок этди

Анжуман НАТОнинг маданий йўналишдаги асосий тадбирларидан бири бўлиб, 2005 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади.

Белгиянинг Монс шаҳрида жойлашган НАТОнинг операциялар бўйича Бирлашган қуролли кучлар қўмондонлиги бош қароргоҳида ташкилотга аъзо ва шерик давлатлар вакиллари иштирокида "НАТОга шерик давлатлар куни" тадбири ўтказилди.

"Дунё" хабарига кўра, тадбирнинг асосий мақсади НАТОга аъзо ва шерик давлатларнинг маданияти, урф-одатлари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда миллий таомларини намойиш этиш орқали ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашдан иборатдир.

Мазкур анжуман НАТОнинг маданий йўналишдаги асосий тадбирларидан бири бўлиб, 2005 йилдан бери ҳар йили мазкур қароргоҳда ўтказиб келинади.

Жорий йилги тадбирда 20 дан ортиқ НАТОга аъзо ва шерик давлатларнинг вакиллари иштирок этди.

Анжуман иштирокчилари ўзбек халқининг маданияти, урф-одатлари, миллий анъана ва қадриятлари билан танишдилар. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг қадимий обидаларини намоён этувчи суратлар ва миллий ҳунармандчилик намуналари ўрин олган кўргазма ташкил этилди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид