Ўзбекистон учун Ҳаж квотаси қанча экани маълум бўлди
23 майдан 7 июн кунига қадар республиканинг 10 та халқаро аэропорти орқали зиёратчилар Мадина шаҳрига юборилади.
Ўзбекистон учун 2024 йилги Ҳаж квотаси худди ўтган йилгидек 15 мингта қилиб белгиланган. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов маълумот берди.
Қайд қилинишича, 23 майдан 7 июн кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали зиёратчиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади.
Таъкидланишича, зиёратчилар Мадина ва Макка шаҳридаги меҳмонхоналарга жойлаштирилади. Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун юқори малакали шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади.
Саудия Арабистони қироллиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида «Ҳаж-2024» визаси бўлиши шарт.
Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар - умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймаслиги хабарда эслатиб ўтилган.
Мавзуга оид
14:30
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Саудия инвестициялар вазири билан музокара ўтказди
19:43 / 29.09.2024
Саудия Арабистонида 2024 йилда қанча инсон қатл этилгани маълум бўлди
12:40 / 27.09.2024
Тошкентда Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар форуми ўтказилиши мумкин
23:45 / 26.09.2024