Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Учтепа туманида фуқарони 7000 доллар эвазига Кореяга ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 3500 доллар олган шахс ашёвий далиллар билан ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учтепа туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро А.О. фуқаро Б.К.нинг ишончига кириб, уни 7000 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 3500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:33 / 04.04.2025
Жанубий Корея президенти лавозимидан расман четлатилди
10:29 / 24.03.2025
Жанубий Кореяда президент вазифасини бажарувчига нисбатан импичмент бекор қилинди
10:55 / 19.03.2025
Кореянинг Улсан шаҳар мэрияси орқали Ўзбекистон фуқароларига соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари жорий этилади
15:44 / 05.02.2025