Жамият | 07:23 / 21.05.2024
10351
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Matiz уриб юборган пиёда вафот этди

Мирзо Улуғбек туманида Matiz йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборди, у воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. 

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Мирзо Улуғбек туманида пиёда ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жорий йилнинг 20 май куни соат 21:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Юзработ кўчаси 4-уй қаршисида 1989 йилда туғилган (эркак) П.М. Matiz русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ёши 35-40 атрофида рус миллатига мансуб пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид