Ўзбекистон | 20:15 / 21.05.2024
3508
1 дақиқада ўқилади

World2Fly авиакомпанияси Ўзбекистонга қатновларни йўлга қўяди 

Мадрид шаҳри Тошкент ва Урганч билан чартер рейслар орқали боғланади. 

Фото: Jose Guerrero

Испаниянинг World2Fly авиакомпанияси Ўзбекистонга қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди. 

Қайд қилинишича, Мадрид шаҳри Тошкент ва Урганч билан чартер рейслар орқали боғланади. Мадрид-Тошкент йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 2024 йил 23 майга белгиланган. 

«Тошкент – Мадрид – Тошкент» ва «Урганч - Мадрид - Урганч» йўналиши бўйича парвозлар ҳар икки ҳафтада бир марта амалга оширилиши режалаштирилган. Парвозлар Airbus А330-300 русумидаги самолётларда амалга оширилади. 

Чартер рейслар июн ойи охиригача давом этади ва 2024 йилнинг сентябридан октябрига қадар қайта тикланади. 

World2Fly — 2020 йилда ташкил этилган ва штаб-квартираси Палма-де-Малёркада (Испания) жойлашган авиакомпания.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид