Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов Туркманистонга ташриф буюриши кутиляпти
24 май куни Ашхобод шаҳрида МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.
Фото: Kun.uz
МДҲ ижроия қўмитаси хабарига кўра, мажлис кун тартиби лойиҳасига 12 та масала киритилган. Анъанага кўра, тор доирада кенгаш аъзолари Ҳамдўстлик мамлакатларидаги иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб мавзулари бўйича фикр алмашадилар.
Энергетика соҳасида ҳамкорлик концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича устувор чора-тадбирлар режаси лойиҳалари, шунингдек, МДҲга аъзо давлатлар ҳудудлари орқали ўтувчи инфратузилмани оптималлаштириш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар режасини кенг форматда муҳокама қилиш таклиф этилмоқда.
Бундан ташқари, йиғилишда соғлиқни сақлаш, кимё саноати, хавфли чиқиндилар билан ишлаш ва интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликка оид қатор ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилган.
Ҳукумат раҳбарлари кенгаши кун тартибидаги яна бир масала – Ашхободни Ҳамдўстликнинг янги спорт имкониятлари шаҳри деб эълон қилиш.
Мажлис ишида Ўзбекистондан бош вазир Абдулла Арипов ҳукумат раҳбари сифатида иштирок этиши кутиляпти.
Мавзуга оид
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади
15:46 / 13.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга чиқармоқчи
20:32 / 12.05.2025